Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимидаги академик лицейлар ўқувчиларига ҳарбий гувоҳномалар берилиши мумкин
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Фаррух Дадахўжаев журналистлар иштирокида ўтказилган брифингда ИИВ тизимидаги академик лицейлар ўқувчиларига ҳарбий гувоҳнома берилиши мумкинлигини маълум қилди.
У «Ички ишлар органлари тўғрисида» ги қонуннинг Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга оид қисми, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ижро этилиши ўрганиб чиқилганини таъкидлади. Ва қатор муаммо ва камчиликлар аниқланганини билдирди.
«Ички ишлар вазирлиги академик лицейларини ҳар йили 2600 дан ортиқ ёшлар битиради. Улар асосан Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга киришади. Ўқишга кира олмаганлари эса ички ишлар органларига сафдорлик лавозимларига ишга қабул қилиниши белгиланган.
Муаммо шундаки, ички ишлар тизимидаги 14 та коллежида 8 мингга яқин ёш таҳсил олади. Булардан ҳар йили 2600-2700 ўқувчи битиради. Академияга узоғи 300-400 ёш ўқишга киради. Қолган 2200-2300 ёш ишсиз қолади. Энди Ички ишлар вазирлигига ишга кираман деса, ички ишларга ишга олиш низомида ёзиб қўйилганки, фақат ҳарбий хизматни ўтаганларгина ишга олиниши мумкин. Демак, мана шу 2200-2300 ёшни ишсиз қолиш хавфи бор», — деб таъкидлади сенатор Ф.Дадахўжаев.
Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамасига юборилган қўмита сўрови ҳақида маълумот берилди. Унда академик лицей ўқувчиларига сафарбарлик чақирув резерви хизмати расмийлаштириб берилиши кераклиги ҳақида банд ҳам бор.
«Вазирлар Маҳкамасига сўров бердикки, мана шу уч йил ўқиш давомида ўқувчиларга бир ойлик сафарбарлик чақирув резерви хизматини расмийлаштириб берилсин. Чунки булар ўқишга киролмаган тақдирда ҳам тўғридан-тўғри Ички ишларга, Миллий гвардиянинг қўриқлаш қисмига ишга кириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, саккиз минг ўқувчидан олти ярим минги ётоқхона билан таъминланган, қолгани эса квартираларда туради. Бу ярим ҳарбийлаштирилган ўқув юрти, шунинг учун уларда тартиб бўлиши керак. Вазирлар Маҳкамасига шу масала бўйича ҳам сўров бердик. Шунингдек, мазкур ўқув даргоҳларидаги ўқитувчиларнинг маоши бошқаларникидан икки баробар кам. Бундан ташқари уларнинг ўқув бинолари ҳам таъмирталаб аҳволда. Буларни ҳам ҳисобга олиб сўров юбордик», — деб айтди қўмита раиси.
Мавзуга оид
16:20 / 07.05.2020
ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш учун аризалар қабул қилиш муддати узайтирилди
11:40 / 14.12.2019
«Ҳеч кимнинг ички ишлар ходимларини қонунчиликни бузишда асоссиз айблашга ҳақи йўқ». ИИВ вакили сенаторнинг сўзларига муносабат билдирди
09:55 / 14.12.2019
Сенатор «паспорт стол» фаолиятини танқид қилди
08:22 / 14.12.2019