Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатор «паспорт стол» фаолиятини танқид қилди
Фото: KUN.UZ
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев ички ишлар тизими, хусусан, «паспорт стол»лар фаолиятини танқид қилди.
«Одамларнинг энг кўп муаммоси ички ишлар ва соғлиқни сақлаш тизимида. Ички ишларда ҳам фақат «паспортный стол» ва ЙПХга иши кўп тушади. Ҳар иккисида ҳам муаммо етарлича топилади», — дейди Фаррух Дадахўжаев Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилишида.
Сенатор «паспортный стол»да ҳам криминал борлигини таъкидлади.
«Паспорт бериш тизими криминалга тўла. Буни тўлиқ йўқота олмасмиз, лекин имкон қадар курашишимиз керак. Беш миллион нафар фуқаромиз чет элда. Улар хорижга чиқиш паспортини олиш учун қанча овора бўлади? Овора бўлиб келиб, ҳужжат тўғрилагандан кейин ҳам ўзининг паспортини олиш учун пул бериши керакми?», — дейди у.
Шунингдек, қўмита раиси фуқароларга паспорт бериш бўлимларида персоналнинг асосий қисмини эркаклар ташкил этишини қоралади.
«Барзангидай эркаклар қўлида биттагина кичкина печатни ушлаб ўтириб олган. Бу тизимда эркакларнинг сонини камайтириш, персоналнинг асосий қисмини аёллар ташкил этиши лозим», — дея қўшимча қилди Дадахўжаев.
Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
18:28 / 07.04.2026