Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам автобус йўналишлари очилиши мумкин
Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш муҳокама этилган.
Бундан ташқари, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласи ҳам муҳокама этилган.
Мавзуга оид
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026