Ўзбекистон | 12:43 / 10.07.2019
5870
2 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» таркибий тузилмасида ўзгариш юз беради

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги корхона ва муассасаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг айримлари бошқа тизимга бириктирилганлиги сабабли жамият таркибий тузилмасини янгидан ташкил этиш бўйича ягона акциядор қарори қабул қилинди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятини мувофиқлаштириш, пойтахт аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизмати ишини янада яхшилаш, сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, қўшимча хизматларни жорий этиш, энг муҳими ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифага айланди. Бунинг учун эса соҳа доирасида кўрсатилаётган хизматлар ва ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни бевосита амалга ошириш, назорат тизимини инновацион лойиҳалар асосида такомиллаштириш лозим бўлади. 

Ана шундай жиҳатлар инобатга олиниб, жамият тасарруфида бўлгани ҳолда мустақил тарзда фаолият юритган “Тошйўловчитрансхизмат” ҳамда “Тоштрансдиспетчерхизмат” унитар корхоналари жамият таркибига бирлаштирилмоқда. 

Бунинг натижасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус сарой ва корхоналарнинг бошқарув аппарати бўлиб қолмай, унитар ва бошқа турдаги тузилмаларнинг вазифасини тўғридан-тўғри ўз зиммасига олади. Жумладан, жамият таркибига кирувчи автобус саройлари ва корхоналарининг жамоат транспорти йўналишларидаги назоратини, GPS лойиҳаларини ҳамда ойлик йўл чипталари ва жетонлар етказиб беришни бевосита амалга оширади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид