Light | 03:17 / 11.07.2019
20744
8 дақиқада ўқилади

Ҳаётни уч оддий босқичда яхшиловчи японлар. Каизен («ижобий ўзгариш» ) фалсафаси

Фото: Reuters

Weforum нашри маълумотига кўра, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда америкалик автомобиль соҳаси бошқарувчилари япон Toyota'сига ташриф буюришади. Мақсад эса компаниянинг қандай ва қанча транспорт ишлаб чиқара олишини имтиҳондан ўтказишдан иборат бўлган. Ўшанда америкалик ишбилармонлар инсон фалсафаси ишлаб чиқариш инновациясини оёққа қўя олишига гувоҳ бўлган эди. Ишчиларни рағбатлантириш, жараённи ўстириш, қонун-қоидаларнинг бир маромда бориши учун бу фалсафа муҳим бўлган.

Ишчилар жазоланиши ўрнига Toyota'да чиқимни камайтириб, самарадорликни ошириш таклифини бера оладиган ходимлар рағбатлантирилган. Натижада Toyota заводларида фақат ўта кичик хатолар қайд этилиб, ривожланиш ҳар доим бир маромда ушлаб турилган.

Бу фалсафа – Каизенни америкалик раҳбарлардан бири ўзлаштириб, ушбу йўналиш соғлиқни сақлашдан тортиб то дастурий соҳада ҳам қўллайди.

Каезин фалсафаси доимий ривожланиб боради, вақт таъсирида ўзгариш хусусиятига эга. Биринчи марта у жорий қилинаётган пайтда нотинчлик, катта ўзгаришлар ва хато қилишдан қочишга ҳаракат қилинган. Ҳолбуки, бу тушунчалар кўпинча инновация билан бирга тилга олинади. Бироқ каизен ўз таржимасида ҳам айнан «ижобий ўзгариш»  деган маънони англатади.

Каизенни логистика ва бошқа турдаги саноат жараёнларидан ташқари шахсий маҳсулдорлик ва доимий иш кунига ҳам жорий қилиш яхши самара беради. «Уйга қараб юр» , «катта нарсага интил»  деган сўзлар яхши мотивация бўлиши мумкин. Каизен эса ишонтириш борасида булардан кучсизроқ бўлса-да, кўпроқ ишга даъват этувчи, муваффақиятсизликни қабул қила олувчи, яхшироқ ишлашни ўргатувчи фалсафа ҳисобланади.

Асосий принциплари

Каизенни жорий қилишдан мақсад самарадорлик, қониқиш ҳиссини ошириш ва сарф-харажатни камайтиришга эришишдир. Унинг асосини ташкил этувчи омиллар эса қуйидагилардан иборат:

Жараённи стандартлаштириши, шунинг учун ҳам ҳаммаси аввалдан ташкил этилган ва такрорланувчи;
Баҳо беришга эътибор қаратиш ва жараённи фактларга таяниб баҳолаш;
Натижани одамнинг эҳтиёжи билан солиштириш (Сенга ваъда қилинган нарсага эришдингми?)
Бир хил натижага эришиш учун янги ва инновацион йўллардан фойдаланиш;
Вазиятни ўзгартириш ва методларни янгилаш учун ҳаракат қилиш.
«Бугунги кунимнинг «топ натижа» си нима бўлди?» 
«Бугун менинг энг ожиз нуқтам нимада кўринди?» 
«Кейинги сафар бундан яхшироқ бўлиши учун нима қилиш зарур?» 
«Мен бугун нимадан мағрурландим?» 
«Нима ўргандим?» 

Гарчи Каизен фалсафа атамаси ҳисобланса-да, у ўзгармас қоида эмас. Бу тушунча мослашувчан, шахснинг ўзига, иш ҳолатига ва унинг хоҳиш-иродасига қараб ўзгаради.

Сизни қайси даража қониқтиради, деган саволни бериш ҳам муҳим. Масалан, баъзи одамлар учун кечаги кунидан 1 фоизгина яхши яшаса, етарли. Айримлар эса каизенни инглизча 5 та С назарияси бўйича (сифат, куч-қудрат, ёруғлик, стандартлаштириш, барқарорлик) ишлатади.

Каизенни индивидга жорий қилиш

Каизенни иш фаолиятида жорий қилиб, кўпроқ иш унумдорлигига эришиш мумкин. Айтайлик, китоб ёзиш каби креатив топшириқларда ҳам турли халақит берувчи ҳолатларни камайтириб, ишни тугатишга ёрдам бериши мумкин.

Қаерга ва нима учун энергия сарфлаётганини англаш керак.
«Ўзингдан қайси майда интилишлар ёрдамида ҳам кўпроқ самарадорликка эришишинг мумкинлигини сўраб тур»  қоидаси.
Иш режалаштириш ва уни яхшилаш учун нима қилиш мумкинлигини ўйлаш учун вақт ажратиш.
Каизеннинг асосий вазифаларидан бири харажатни камайтириш. Унумдорликка эришишнинг ҳам йўли осон: камроқ ва яхшироқ қил.

Агар ўзингизни бағишлаётган ишингиз сиз учун муҳимлигини ҳис қилмасангиз, унда сиз вақтингизни бекор сарфлаётган бўлишингиз мумкин. Унда тўхтатиш учун нима кераклигини ҳам билиш зарур. Биз баъзида ўз кунимизнинг сарфини ташкил қилишда хатога йўл қўямиз. Бундай бўлмаслиги учун эса ўз кунлик жадвалимизни текширувдан ўтказишимизга тўғри келади.

Ҳар битта топшириқни ҳафталик қилиб белгилаб олиш зарур. Агар жараён ҳақида тўлиқ маълумот бўлса, қайси топшириқлар муҳимлигини белгилаб олиш ва у, ҳақиқатан, сиз учун бажарилиши кераклигини ҳис қилишингиз зарур.

Агар сиз учун ушбу топшириқ жуда керакли ўринни эгалласа, уни қандай қилиб тез ва ва яхшироқ қилиш учун ўзингизнинг имкониятларингизни ўлчаб кўришингиз зарур. Турли муҳим маълумотларни ёзиб қўйиш ёки e-mail'дан фойдаланиб, қайд қилиш ишларини ташкиллаштириш мумкин.

Бир қанча лидерлар кўз очиш машқидан фойдаланишади. Масалан, улар ўзлари учун зарур бўлмаган мажлислардан «йўқ бўлиш»  йўлини топишади.

Биз ҳаммаси яхшиланиши ҳақида ўйлаётганимизда калит ҳаракат – ҳаммасини майда нарсалар билан режалаштиришимиз имкони бўлиши мумкин. Майда нарсалар ҳақида ўйлаш керак. Бироқ баъзида инстинктларимиз катта нарсалар ҳақида хаёл қилади. Ўта сабрсизлик билан натижани кутамиз. Агар шу кеча амалга ошмаса, ақалли шу ҳафта ёки ойда кутганимизга эришишимиз зарурдай туюлади. Бироқ кичкина нарсалардан бошлаб режалаштириш сабр талаб қилса ҳам, улар орқали катта нарсаларга эришиш осонроқ.

Айтайлик, сиз ўз иш унумдорлигингизни ошириш учун ҳатто танафуссиз ҳам ишлашни маъқул кўрдингиз. Бироқ агар ишни 15 дақиқагина олдин бошлаб, телефонингизни сизга дам олиш вақтини эслатиши учун огоҳлантирувчи вазифасини юклаб қўйсангиз, кўпроқ нарсага эришиш мумкин.

Агар бу каби методлар иш бермаса, яна бошқа усуллар ўйлаб топишга ҳаракат қилиш керак. Агар улар ҳам сизни яхши тарафга ўзгартирмаса, демак, ҳаётингизда ниманидир фақат жуда оз-оздан ўзгартириб бориш керак.

Биз банд бўлганимизда ўз ишимизни баҳолаш учун деярли вақт топмаймиз. Бироқ Каизен, ҳаммаси нимага қараб бораётганини баҳолашни талаб қилади.

Худди Toyota сингари ўзингизни чарчаган, ташвишланган, диққати бўлинган деб топсангиз, ишни тўхтатиш зарур. Бу каби ҳолатлар сиз учун танаффус олиш ва ҳаммасини жойига қўйиш учун нимадир қилишингиз зарурлигини кўрсатади. Ҳаммасини сабр билан ўз-ўзини назорат қилиш ва ҳолатни озгина секинлаштиришни ҳам унутмаслик зарур.

Масалан, ҳар якшанбада 1 соатни ўтган ҳафтанинг сарҳисоби ва кейинги ишларнинг тўлиқ режалаштирилиши учун сарфлаш мумкин. Бунда бир ҳафталикка баҳо беришда ютуқ ва камчиликларни кўра олиш, уларни балансда таҳлил қила олиш ҳам муҳим.

Ҳатто кунлик ҳам айрим саволларни одам ўзига бериши мумкин:

Каизен ғолиблик ва мағлубият ўртасидаги алтернатив йўлга ўхшайди. Қайси бирини танлашни ва мақсадларимизни қай даражада реализация қилишни ўзимиз ҳал қиламиз. Шуни унутмаслик зарурки, Каизен ҳаётимизни бир тунда бутунлай ўзгартириб бермайди, ҳаммаси ўта кичик қадамлар билан реалликка айланади.

Мавзуга оид