Спорт | 08:25 / 11.07.2019
9916
2 дақиқада ўқилади

Сўровнома аёл футболчининг президент сайловларида Трампни ютишини кўрсатди 

Дональд Трамп ва Меган Рапино. Фото: Getty Images

Футбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси сардори Меган Рапино президент сайловларида ғалаба қозона олган бўларди. Бу ҳақда Public Policy Polling таҳлилий компанияси хабар берди. 

Бундан компания ўтказган тегишли сўровнома натижалари дарак бермоқда. Сўровнома  АҚШ терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб бўлгандан кейин ўтказилган. Рапино ушбу мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Сўровнома натижаларининг кўрсатишича, 2020 йил кузида бўлиб ўтадиган сайловларда футболчига 42 фоиз респондентлар, амалдаги президент Дональд Трампга эса 41 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр.

Рапино Трампни ёқтирмаслиги билан маълум ва аввалроқ Трампнинг Оқ уйга таклифини рад этди.

“Сизнинг тутган йўлингиз одамларни истисно қилади. Сиз мен каби, турли ирқ ва миллатдаги одамларни, эҳтимол сизни қўллаб-қувватлаётган америкаликларни истисно қиласиз. Биз “Американи яна буюк қиламиз” шиори учун катта ҳақ тўламоқдамиз. Бу барча учун буюк бўлмаган даврга қайтишдир. Бундан фақатгина бир неча киши учунгина соз бўлиши мумкин ва эҳтимол, Америка ҳозир бир неча киши учунгина создир”, деб айтган Рапино таклифга жавобан.

“Сиз бу мамлакат раҳбари сифатида улкан масъулиятга эгасиз – сиз ҳар бир одам ҳақида қайғуришингиз, барча учун энг яхшисини қилишингиз лозим”, деб қўшимча қилган чемпион.

Мавзуга оид