Ўзбекистон | 23:56 / 12.07.2019
15153
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея нега Самарқандга 1,1 миллион доллар грант ажратди?

12 июль куни Самарқанд шаҳридаги Жанубий Корея билан ҳамкорликда очилган KOICA касб-ҳунарга ўргатиш ўқув марказида катта тадбир ўтказилди. Унда Жанубий Корея Самарқанддаги ушбу марказни ривожлантириш учун 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида гранд маблағи ажратгани эълон қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) расмийлари, Жанубий Кореянинг Keimyung College University президенти Сэунхо Парк ва ушбу олийгоҳ талабалари қатнашишди.

Тадбир давомида KOICAнинг Самарқанддаги битирувчиларига дипломлар топширилди. 1,1 миллион доллар миқдоридаги гранд асосан стартап ғоясига эга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши маълум бўлди. Марказ янгича ғоя билан мурожаат қилган тадбиркорларга барча шароитлар билан таъминланган офисни бепул тақдим этади. Шунингдек гранд маблағлари KOICA ўқув марказида янги йўналишлар очиш учун ишлатилади. Бу лойиҳаларнинг барчаси Самарқанддаги марказда ташкил қилинадиган «Самарқанд стартап бизнес инкубатор маркази»да бирлаштирилади.

Тадбир сўнгида самарқандлик ва кореялик талабалар турли чиқишларни намойиш қилишди.

Мавзуга оид