Ўзбекистон | 12:50 / 13.07.2019
29201
3 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитаси 1 октябрдан қандай ўзгаришлар юз беришини маълум қилди

Фото: Norma.uz

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПФ-5755 ва ПФ-5721 сонли фармонлари билан амалдаги тартибларга божхона соҳасига оид ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда "Тошкент-АЭРО" ИБК ахборот хизмати.

Қайд этилишича, бу мамлакатнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш, сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек республика заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қилинди.

Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

б) товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шарт;

в) қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғи ва импорт қилингандаги имтиёзлар бекор қилинади:

асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;

соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;

қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.

Жисмоний шахсларга қиймати 5 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

2022 йилнинг 1 июлига қадар:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

Мавзуга оид