22:39 / 13.07.2019
5196

«Наполи» Манолас трансферини эълон қилди

«Наполи» клуби ҳимоячи Костас Манолас трансферини эълон қилди.

28 ёшли грециялик неаполликлар билан 2024 йил ёзигача мўлжалланган шартномани имзолади. «Наполи» унинг трансфери учун «Рома»га 36 миллион евро тўлади.

Манолас 2014 йилдан бери «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У римликлар сафида жами 156та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган.

Top