Польша президенти Ўзбекистон билан таълим ва илм-фан соҳасида алоқаларни ривожлантириш истагида эканини маълум қилди
2019 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси элчиси Баҳром Бобоев Польша Республикаси президенти Анджей Дудага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди. Польша раҳбари унинг мамлакати Ўзбекистон билан кўплаб масалалар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини қайд этди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ижобийлиги ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлиги таъкидланди.
«Варшава Ўзбекистоннинг фаол минтақавий сиёсати ҳамда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни кузатиб бормоқда ва ижобий баҳоламоқда, - деди Анджей Дуда. – Президент Шавкат Мирзиёев энг бошидан очиқ ташқи сиёсатни амалга ошириб келмоқда ва минтақада мавжуд низоларни бартараф этишга ҳамда ўзаро ишонч муносабатларини ўрнатишга эришди».
Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар Польша ишбилармонлар доираларининг Ўзбекистон бозорига қизиқишини сезиларли даражада оширди. Бу учун энг муҳим омил Ўзбекистондаги тинч ва барқарор муҳит ҳисобланади.
Польша президенти 2019 йил 1 февралдан Польша фуқароларига 30 кунлик визасиз тартибнинг жорий этилишидан мамнунлигини билдирди. Бу Ўзбекистонга келадиган польшаликлар сонини икки баробар ошишига имкон берди.
Мулоқот чоғида Польша томонининг таълим ва илм-фан соҳасида Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш истаги мавжудлиги маълум қилинди.
Учрашув якунида Польша раҳбари икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга умид билдирди ҳамда Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Мавзуга оид
22:20 / 29.05.2023
Польша 1 июндан Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди
12:24 / 26.12.2022
Польша Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
07:53 / 02.12.2022
Владимир Норов Польшага ташриф буюрди
14:25 / 31.07.2022