Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2019 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад Ҳолид Элмий билан учрашди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб, вазир элчини самимий қутлади ва биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайишга ишонч билдирди, дейилади ТИВ хабарида.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишидан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланган.
Афғонистондаги кўп йиллик можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади маълумотда.
Элчи президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан президент Шавкат Мирзиёевга Афғонистонни доимий қўллаб қувватлагани учун чуқур миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон томонига афғонлараро мулоқот механизмларини бошлашга салмоқли ҳисса қўшгани учун ташаккур изҳор этди, бунга ўтган йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференция сезиларли туртки берди.
Учрашувда, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар кун тартиби ва жадвали, жумладан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024