ДТМ Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали билан боғлиқ хатолик юзасидан изоҳ берди
Давлат тест маркази Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали билан боғлиқ хатолик бўйича расмий изоҳ берди.
«Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги йиғилиши 1-сон баёни билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали учун 150та квота ажратилган.
Бунда қабул квотаси йўналишларга қуйидагича тақсимот қилинган:
5230101 - Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти – 25;
5230102 - Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти – 25;
5230900 - Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) – 50;
5233300 - Агробизнес ва инвестицион фаолият – 25?;
5234100 - Рақамли иқтисодиёт – 25.
Абитуриентларнинг маълумотлари рўйхатдан ўтказиладиган Давлат тест марказининг махсус дастурига мазкур йўналишлар киритилиш вақтида техник носозлик туфайли «Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» йўналишининг шифри 5230102 сифатида киритилиб қолган. Шунинг учун qabul.dtm.uz сайтида «Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти» йўналишига ажратилган квота 50та сифатида акс этган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига ажратилган умумий квота эса ўзгармасдан қолган. Шунинг учун мазкур хатолик эътибордан четда қолган.
Мазкур хатолик соат 16:06да аниқланди ва зудлик билан тузатилди. Шундан сўнг мазкур йўналишга абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бошланди ва qabul.dtm.uz сайтида маълумотлар акс эта бошлади.
Ҳозирда «Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» йўналишига 254 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.
Давлат тест маркази хатолик ва ноқулайлик учун узр сўрайди ва барча абитуриентларга омад тилайди!!!», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:14 / 05.05.2023
Қабул бошланишига 1,5 ой қолди – бу йил абитуриентларни нималар кутяпти?
18:26 / 27.03.2023
Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши рад этилди
16:27 / 30.08.2022
ДТМ директори аввалги йилларда мандат кечикканига изоҳ берди
13:29 / 28.08.2022