Жамият | 13:49 / 15.07.2019
16792
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятидаги мактабда ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 14 июль куни соат 11:12да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилади.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар соат 11:29да воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31да қуршаб олинган ва 11:33да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 кв.м. майдони сақлаб қолинган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги (мат) ёниб зарарланган. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғинни тахминий сабаби - хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мавзуга оид