Ўзбекистон | 15:48 / 15.07.2019
6465
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида битим кучга кирди
2019 йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрь куни имзоланган ўзаро савдога кўмаклашиш тизими тўғрисидаги Битим кучга кирди.
ТИВ хабарига кўра, ҳужжатда ўзаро савдога кўмаклашиш тизимини ривожлантиришни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш назарда тутилган.
Шунингдек, қайд этилишича, битим билан ҳужжатларни расмийлаштиришда устуворлик бериш ва божхона расмиятчиликларини соддалаштириш ҳам мўлжалланган.
Мавзуга оид
14:47 / 11.06.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади
10:12 / 11.06.2024
Ўзбекистон МДҲда суд-экспертлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:27 / 10.10.2023
Масофадан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар доираси кенгаяди
07:28 / 21.07.2023