Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан “Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
Низом қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида акциялар, корпоратив, инфратузилмавий облигациялар ва ҳосилавий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилайди.
Биржадан ташқари савдо тизими (БТСТ) – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан ташкил этиладиган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш буюртмаларини йиғиш ҳамда бажарилишини таъминлайдиган биржадан ташқари электрон савдо тизими.
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
- юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш;
- қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш;
- қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш;
- қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш;
- БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида маълумот бериш;
- қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
- мижозларни БТСТда рўйхатдан ўтказиш, мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати фаолияти, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш тартиблари;
- биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- биржадан ташқари трейдерларнинг жавобгарлиги ва ҳисоботи.
Мавзуга оид
22:24 / 07.04.2026
Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди
14:47 / 24.03.2026
Трампнинг нефт нархини қулатган баёноти арафасида биржада шубҳали битимлар амалга оширилди
20:28 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл компанияларининг акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
12:26 / 26.05.2025