Жамият | 14:54 / 15.07.2019
11166
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Payme 2.0: такомиллаштирилган интерфейс, учта тил ва фонни ўзгартириш функциясига эга бўлган илованинг янги версияси тақдим этилди

Бир нечта ранг-баранг фон, хоҳишга кўра танлаш учун учта тил ва дастур орқали жойларда тезкор тўлов: Ўзбекистондаги етакчи тўлов-сервис провайдери янги Payme 2.0 версиясини тақдим этди. Кўплаб янги хусусиятлар ва такомиллаштирилган интерфейсга эга катта “Update” июль ойида тўлиқ фойдаланишга чиқарилди ва тўлов тизимлари бозорида ўзига хос янгилик бўлди.

Payme 2.0 версияси оддий янгиланишдан кўра ортиқроқдир. Одатдаги ўзгаришлар унча кўзга кўринмайди ва фақат дастурнинг операцион қисми билан боғлиқ бўлади. Аммо бу сафар ҳаммаси мутлақо бошқача: Payme мутахассислари дастурнинг интерфейсини тубдан ўзгартирдилар, дизайнерлар эса шрифт ва тугмалар учун янги ечимларни таклиф қилдилар.

Оддий фойдаланувчилар учун дастурни қулай қилиш мақсадида компания UX-синовларидан фойдаланишга қарор қилди. UX-синовлари бу ўзи нима? Аслида, барчаси оддий: янги дастур ишлаб чиқилганидан сўнг, у сиз ва биз каби Payme иловасининг оддий фойдаланувчиларига синов учун берилди. Улардан бир нечта амалларни бажариш сўралди, масалан, йўл қоидабузарлиги жаримасини тўлаш ёки мобил телефон ҳисобини тўлдириш. Фойдаланувчилар керакли тугмачаларни қанчалик тез топиб олганликларини, қайси пайтда қийинчиликларга дуч келганлари ва қайси пайтда жуда кўп ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келганликлари бутун жараённи суратга олган камералар ёрдамида аниқланди. Сўнг, натижалар бирлаштирилди, таҳлил қилинди ҳамда ишлаб чиқарувчиларга топширилди. Улар, ўз навбатида иловани ҳозирги кўринишга келтирди ва фойдаланувчи ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир тугмани ҳамда функцияни такомиллаштирдилар.

Натижа барча тахминлардан ҳам самарали бўлди: Payme 2.0 версияси iOS ва Androidga мукаммал равишда мослаштирилди ва янги қизиқарли хусусиятларга эга бўлди:

  • Payme уч тилда, яъни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.
  • Энди илова фонини ўз услубингизга мос тасвир орқали ўзгартиришингиз мумкин.
  • Интерфейс анча енгиллашди: энди, пул ўтказиш ёки хизматларни тўлаш учун сиз икки маротаба камроқ амалларни бажаришингиз керак.
  • Асосий экраннинг «scrolling» функцияси туфайли, энди картадан картага пулни янада тезроқ ўтказиш имконияти, сақлаб қўйилган ҳисобларни тўлаш ва жойларда тўловларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди.
  • Тўловлар мониторинги ва сақлаб қўйилган ҳисобларни кўриш янги версияда янада осонлашди – шунчаки тепага ёки ён томонга ўтказсангиз бас.

Жойларда тўловларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди: Payme GO функциялари ва QR орқали тўловни бажариш энди асосий экранда жойлашган – бу эса, уларни ёрдамида тўловлар энди чиндан ҳам бир зумда амалга оширилишини англатади. Бу ҳали ҳаммаси эмас: геолокация ёқилган ҳолда, дастур сиз турган (жойлашган) муассасасини кўрсатади – энди “Жойларда тўлов” функцияси ёрдамида тўлаш учун уни рўйхатда қидиришингиз шарт эмас.

Ва, албатта, фойдаланувчилар орасида оммабоп бўлиб қолган хизматлар, яъни давлат хизматлари, жарималар, мобил ва шаҳар телефон рақамлари ҳамда Интернет учун тўловни амалга ошириш функциялари жойида қолди ва янада қулайроқ бўлди. Ҳали ҳам дастурда бир нечта карталарни улаш ва ҳар бирининг харажатларини қулай бошқариш ҳамда карталарнинг кўринишини ўзгартириш мумкин.

Янги версияни икки босишда қуйида: payme.uz/getapp юклаб олиш мумкин. Уни синовдан ўтказиш нафақат Payme фойдаланувчиларига, балки бошқа иловани ишлатган, аммо унда керакли функцияларни топа олмаган фойдаланувчиларга ҳам қизиқ бўлади. 

Payme жамоаси жуда катта ишларни амалга оширди, дастурни ишлаб чиқишга анча вақт сарфланди. Кетган вақт бунга арзийди: янги версияни синаб кўрганлар ижобий баҳо беришмоқда – ишлаш учун қулайроқ бўлди, энди фонни ўзгартириб, иловани кўринишини чиндан ҳам ноёб қилиш мумкин, барча керакли тугмалар қўл остида!

Ва энг муҳими – бу Payme'нинг биринчи кенг миқёсда янгиланиши. Жамоада аллақачон Ўзбекистондаги етакчи тўлов хизматлари сервисининг кейинги “апгрейдлари” учун янги ғоя ва ноодатий ечимлар бор. Payme компаниясининг асосий мақсади эса нафақат биринчи бўлиш, балки мамлакатда онлайн тўловларни ривожлантириш учун барча керакли амалларни бажаришдир. Ва Payme жамоаси ҳозирча буни ажойиб тарзда уддаламоқда!

Иловани қуйидаги ҳавола орқали ўрнатиш ёки янгилаш мумкин: payme.uz/getapp

Туну-кун ишловчи қўнғироқлар маркази: +998712000205

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид