Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъноли совғалар улашинг: payme Янги йил арафасида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга чорламоқда
Фото: Payme
payme #АёлТадбиркорлигиТарафида лойиҳасини давом эттирмоқда. Янги йил арафасида компания нафaқат ўзи корпоратив совғаларни аёл тадбиркорлардан харид қилди, балки илова ичида махсус бўлим ҳам яратди. Бу бўлим орқали фойдаланувчилар аёл ижодкорлар томонидан тайёрланган ўзига хос совғаларни топишлари мумкин.
Ўзбекистонда аёл тадбиркорлар янги иш ўринлари яратиб, барқарор истеъмол маданиятини шакллантирмоқда. Аммо улар ҳануз корпоратив буюртмалар ва сотув каналларидан фойдаланишда айрим муаммоларга дуч келишади. paymeʼнинг янги лойиҳаси эса бу вазиятни ўзгартиришга қаратилган: компания ўз платформаларидан совғаларга талаб юқори бўлган даврда аёл ижодкорларнинг маҳсулотларини кенгроқ аудиторияга кўрсатиш, қўшимча эътибор яратиш ва ҳақиқий савдоларни ошириш учун фойдаланади.
— Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш — бу тўғридан тўғри инвестиция бўлиб, у нафaқат мамлакатнинг креатив саноатини ривожлантиришга, балки оилаларнинг даромадларини оширишга ва кичик бизнесни мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейди TBC Uzbekistan рақамли банкинг экотизими таркибига кирувчи payme компаниясининг маркетинг бўйича директори Нодира Султонхўжаева. — Биз бизнес ижобий ўзгаришларни амалга оширувчи куч бўлиши мумкинлигига ишонамиз. Ўзбекистонда бизнес юритаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш бизнинг стратегиямизнинг муҳим қисмидир. Биз аёллар тадбиркорлигига бўлган муносабатни ўзгартиришга интиламиз ва айниқса корпоратив ҳамкорларга етиб бориши қийин бўлган аёллар учун янги имкониятларни яратишга ҳаракат қиламиз.
Лойиҳа ҳамкори Teplo Store — ўз ичида ўнлаб ёш ўзбек брендларини бирлаштиради. Уларнинг аксарияти аёллар томонидан ташкил этилган бўлиб, улар витраж ойна безаклари, аксессуарлар, уй-рўзғор буюмлари, шамлар, қўлда ясалган совунлар, канцелярия жиҳозлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа ўзига хос буюмларни ишлаб чиқаради.
— Кичик маҳаллий брендлар учун улар ҳақида гапириш ва меҳнатлари кўпроқ кўзга ташланиши айниқса муҳим, — дейди Teplo Store асосчиси Чарос Камалова. — Янги йил совғаларини танлашда янада масъулиятли ёндашув — маҳаллий ишлаб чиқариш ва ижодкор аёлларни қўллаб-қувватлаш катта аҳамиятга эга. Биз paymeʼга ҳамкорлик ва Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирамиз.
Сиз одатий совға ўрнига ёқимли совға сотиб олишингиз ва шу билан бирга аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Корпоратив мижозлар учун совғаларни payme иловасининг махсус бўлимида кўриб, буюртма қилиш мумкин.
payme аёллар бизнесини қандай қўллаб-қувватламоқда?
#АёлТадбиркорлигиТарафида — бу paymeʼнинг 2023 йилда бошланган аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ташаббуси. Ўша йили payme бизнесдаги аёлларга мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар топишда, шунингдек, ўз ишларини кенгроқ танитишда ёрдам бериш мақсадида growth.payme.uz платформасини ишга туширган. payme ўз медиа-ресурслари, тажрибаси ва рақамли воситаларини тақдим этиш орқали аёл тадбиркорлар ҳамжамиятини шакллантиришга, уларнинг бизнесларини таниқлироқ қилишга ва мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаларини оширишга ёрдам беради.
Реклама ҳуқуқ асосида
Мавзуга оид
19:00 / 19.02.2025
Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?
14:43 / 30.01.2025
Онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme устун мавқега эга деб топилди
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024