Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти ҳокими Хатирчида сайёр қабул ўтказди
Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов Хатирчи тумани марказидаги истироҳат боғида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Хатирчи тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Бу галги сайёр қабулда 37 нафар фуқаро томонидан 51 та масала ўртага ташланди. Бу мурожаатлардан 17 таси жойида ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 20 таси масалани ҳал этиш учун ўрганиш жараёнида.

Шу куни Давлат хизматлари агентлигининг мобил автобуси аҳолига ўз хизматларини кўрсатди. Шу жойнинг ўзида меҳнат ярмаркаси, китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Банклар ўз хизмат турларини аҳолига тақдимот қилди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026