Ўзбекистонда янги почта маркалари туркуми муомалага киритилди
«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йил 11 июлдан «Ўзбекистон неъматлари» почта маркалари туркуми муомалага киритилди.
Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, туркум 3 та почта маркасидан иборат бўлиб, кичик варақ кўринишида чоп этилган. Почта маркаларида Ўзбекистоннинг яхши ва қулай табиий-иқлим шароитида ўсадиган мевалар тасвирланган. Меваларнинг номлари лотин тилида берилган.
Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларнинг ўлчами 40×40 мм (айлана билан). Кичик варақнинг ўлчами 160×80 мм. Почта маркаларнинг адади 8 минг нусхадан.
Идентификация рақамлари берилган ва номиналлар ўрнатилган.
1363. «Morus nigra» (Шотут) Номинали – 1800 сўм
1364. «Malum» (Олма) Номинали – 3200 сўм
1365. «Pyrus» (Нок) Номинали – 3600 сўм.
Мавзуга оид
17:38 / 05.11.2024
Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
12:04 / 02.01.2024
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди
11:13 / 30.11.2022
Давлат органлари почта жўнатмаларини ягона миллий тизим орқали юборади
07:36 / 11.06.2022