Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташкилотлар корпоратив почталарига киберҳужумлар кузатилмоқда
Киберхавфсизлик маркази сўнгги кунларда айрим олий таълим муассасалари ва давлат ташкилотлари ходимларига тегишли корпоратив электрон почта ҳисоблари рухсатсиз эгаллаб олинаётгани ҳақида огоҳлантирди. Ушбу ҳисоблар орқали республика бўйлаб ташкилотларга зарарли ҳаволалар ва файллар тарқатилмоқда.
Марказнинг UZCERT хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида корпоратив электрон почта ҳисобларининг бузилиши билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланган.
Дастлабки таҳлилларга кўра, бундай ҳолатлар ходимларнинг ишончлилиги тасдиқланмаган интернет-ресурсларда корпоратив электрон почта манзиллари орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда кибергигиена қоидаларига тўлиқ амал қилмаслиги оқибатида юзага келмоқда.
Маълум қилинишича, рухсатсиз эгаллаб олинган электрон почта ҳисоблари орқали 50 дан ортиқ ташкилотга оммавий хабарлар юборилган. Уларда зарарли дастурлар ёки ташкилотларнинг ахборот инфратузилмасига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаволалар жойлаштирилган.
Мутахассислар бундай хатлар расмий ёзишмаларга ўхшаш кўринишда юборилаётгани сабабли фойдаланувчилар томонидан ишончли деб қабул қилиниши ва зарарли ҳаволалар очилиши хавфи юқори эканини таъкидламоқда.
Шу муносабат билан ташкилотлар ва уларнинг ходимларига электрон почта хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, шубҳали ҳаволалар ва файлларни очмаслик, шунингдек кўп факторли аутентификациядан фойдаланиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
16:00 / 22.12.2025
Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан Янги йил корпоративлари ўтказиш тақиқланди
13:57 / 07.11.2025
Почта ва курерлик жўнатмалари учун янги божхона тартиби тасдиқланди
00:58 / 22.08.2025
Европадаги почта операторлари АҚШдан жўнатмалар қабул қилишни тўхтатади
10:49 / 10.03.2025