Ўзбекистон | 07:36 / 16.07.2019
19999
2 дақиқада ўқилади

Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди

Фото: KUN.UZ

Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Аризалар шу йилнинг 15 июль кунидан 5 августига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба –  соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1. Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади)
2. Паспорт нусхаси
3. Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультетида аризалар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Лабзак кўчаси, 107-уй
Мўлжал: Шайхонтоҳур тумани 10-мактаб ёнида
Телефон: 71-241-55-89.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Мавзуга оид