Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Бу шахс танишлари ёрдамида фуқаро ва унинг икки нафар танишини Қашқадарёдаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарёдаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 6 минг доллар олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026