Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда энг кўп қайси русумдаги автомобиллар авария содир этиши маълум қилинди
Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа марказида анъанавий брифинглардан навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда пойтахтда жиноятчилик профилактикаси ва унга қарши кураш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, янги ташкил қилинган туристик полиция хизматларига оид маълумотлар тақдим қилинди.
Брифинг давомида қизиқ бир маълумот тақдим этилди. Маълум бўлишича, содир этилган ЙТҲларга кўра 2019 йилнинг ўтган 6 ойи таҳлил қилинган ва қайси автомобиллар русумлари кўпроқ авария содир этаётгани аниқланган.
Рўйхатнинг енгил автомобиллар бўйича «кучли ўнлиги» қуйидагича кўринишда:
1. «Нексия» – 95та;
2. «Спарк» – 95та;
3. «Матиз» – 91та;
4. «Ласетти» – 75та;
5. «Кобальт» – 38та;
6. «Дамас» – 28та;
7. «Ваз 06» – 26та;
8. «Каптива» – 10та;
9. «Ваз 07» – 8та;
10. Hyundai – 5 та.
Мавзуга оид
16:48 / 15.05.2026
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
17:00 / 28.04.2026