Жамият | 15:49 / 17.07.2019
23163
2 дақиқада ўқилади

Муштумзўр аёлга суд ҳукми ўқилди 

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Жойларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан истеъмолчилар орасида электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, ҳаттоки хизмат вазифани бажариб келаётган давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. 

Сурхондарё вилояти Денов тумани “Водий” маҳалласида ўз хизмат вазифасини бажараётган Мажбурий ижро бюросининг давлат инспектори кўп қаватли хонадонларнинг бирида электр энергиясидан фойдаланиш тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиб фойдаланиб келаётган истеъмолчини аниқлаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг давлат инспектори тегишли тартибда далолатнома расмийлаштираётган вақтда хонадон эгаси М.М. қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, далолатномани расмийлаштиришига қаршилик кўрсатиб, енгил тан жароҳати етказади. 

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жорий йилнинг 8 июль куни жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд М.М.нинг ҳаракатларини баҳолаб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан 180 соат мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлади.

Мавзуга оид