Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тилла тақинчоқларни қўлга киритишнинг янгича усули 5 йиллик қамоқ билан якун топадиган бўлди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Г.Ҳ.га нисбатан кўрилган жиноят ишида фирибгарликнинг антиқа усуллари «кашф» этилгани аён бўлди.
Маълум бўлишича, Г.Ҳ. меҳмонхонада ўзи билан ҳамкасб бўлган бошқа аёлга сирини айтади. «Яқин кишим анчадан бери менга тилла тақинчоқлар олиб бермоқчи бўлиб юрибди. Унга энг қиммат тақинчоқларни кўрсатишим керак. «Ўзим сотиб олдим», дейман ва яхшигина пулга тушираман. Ёрдам берасизми? Сизнинг тақинчоқларингиз жуда ҳам чиройли, шуларни кўрсатсам — иш тезроқ битади...»
Г.Ҳ. ҳали бу меҳмонхонага ишга келганига ҳам унча кўп бўлмагани ҳолда тезда ҳамкасбларининг ишончига кирган экан, ҳамкасби ҳеч иккиланмай икки жуфт тилладан ясалган зирак, икки дона тилладан ясалган узук, бир дона тилладан ясалган ингичка занжир, бир жуфт кумушдан ясалган аёллар зирагини унга бериб юборди. Содда аёл ўз тақинчоқларини сўнгги марта кўриши эканини қаердан билсин?
Барча тақинчоқларни сотиб юборган Г.Ҳ эса навбатдаги «ўлжа»ни изларди. Табиийки, у эски ишига шу билан қайтиб бормади. Навбатидаги бошқа бир меҳмонхонага ишга кирди. Янги иш жой, кўплаб ҳамкасблар, таъбир жоиз бўлса — кўплаб ўлжалар. Тез орада кўпчиликнинг ишончига кириб олди. Орадан бир ой ўтиб ҳамкасбларидан бири П.П.га 17 минг АҚШ доллари керак бўлганини эшитди-ю унинг режаси ҳам пишди. Тўппа тўғри янги ҳамкасб олдига борди: «Мен топиб бераман сизга 17 мингни. Ҳечам қайғурманг. АҚШда бир холаваччам бор, пул бериб тура олади, сиз бунинг учун агар тилла тақинчоқларингиз бўлса, уни гаровга беришингиз керак».
П.П.нинг тилла тақинчоқлари 16 миллион сўмлик экан. Г.Ҳ. «бир бало қилиб» рози бўлди. П.П. ҳам тилла тақинчоқларни ҳам, 17000 АҚШ долларни ҳам шу билан кўрмади. Табиийки ҳамкасби Г.Ҳ ни ҳам. У шу билан бу ишга ҳам бошқа келмади. Тақинчоқларни сотиб хоҳлаганича сарфлаб юрарди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судья Ф.Саматов раислик қилган очиқ суд мажлисида Г.Ҳ. нинг яна бошқа фирибгарликлари ҳам маълум бўлди. У илгари икки марта судланган хавфли рецидивист экани кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган.
Энди унда ўз қилмишлари оқибатида ҳақда бемалол ўйлаб кўриши учун беш йил муддат бор...
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026