Бош прокуратура: Қозоғистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 17 июль куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Бош прокуратуралари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қозоғистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Берик Асилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбатдошлар Ўзбекистон – Қозоғистон чегара ҳудудларидаги ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, чегарадош ҳудудларда содир этилган жиноятларни биргаликда тергов қилиш, шунингдек Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг ҳамкорлигига оид йиғилиш Баённомаси имзоланди.
Тадбир якунида Қозоғистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Асилов қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024