НКМК соҳага оид бўлмаган активлардан халос бўлмоқда
Ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилинмаган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга берилади. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Хатловдан ўтказиш натижаларига кўра Навоий, Жиззах, Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидаги 204 та объектдан (уй-жойлар, болалар боғчалари, боғ зоналари, йўл, коммунал инфратузилмаси ва ҳ.к.) иборат – НКМКнинг соҳага оид бўлмаган активлари рўйхати шакллантирилди.
Икки ой муддатда улар кейинчалик самарали фойдаланиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва коммунал хизматларга берилади. Топширилаётган ва қабул қилинаётган активлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжат 17.07.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:00 / 19.10.2024
Россия «дўст бўлмаган» давлатлар компанияларига активларини сотишни қийинлаштиради
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
17:00 / 01.09.2024
Мустақиллик байрами Навоий кон-металлургия комбинатида кенг нишонланди
11:02 / 20.08.2024