Низомга кўра, ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши шарт.

Ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдори устав капитали, қўшилган капитал, захира капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, шунингдек келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари асосида белгиланиши назарда тутилган.

Шунингдек, инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш ишончли бошқарувчилар томонидан ҳар чоракда амалга оширилиши белгиланди. Баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади.