Тошкент - Мозори-Шариф йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилиши мумкин
Жорий йилнинг 17 июль куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, турли мақомдаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
15-16 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Имом Муҳаммад Варимодж билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришди.
Жумладан, транспорт масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги икки томонлама шартнома, шунингдек, Афғонистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги товарларни транзит қилиш тўғрисидаги келишувни томонлар биргаликда қўриб чиқишди. Афғонистон томони ҳаво ҳаракатлари бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари биргаликда Мозори-Шариф – Тошкент – Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқдилар.
Ҳар икки давлат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган темир йўл транспорти соҳасидаги қуйидаги бандлар бўйича келишувга эришилди. Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида темир йўлларда юклар ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, ўзбек томони 2019 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тариф сиёсатида 20 % ҳажмида имтиёзлар беришни маълум қилди.
Шу билан бирга, икки томон Афғонистондан илк маротаба экспортга 180 тонна минерал талькни етказиб берилишини мамнуният билан қайд этди.
Томонлар, шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Транспорт Вазирлиги ҳар чоракда Ўзбекистон ҳудудидан экспорт қилинган юклар тўғрисида маълумот беришга келишиб олдилар. Қолаверса, темир йўл транспортининг (экспорт/импорт) ҳажмини кўпайтиришга келишилди. Шу муносабат билан, афғон томони Афғонистондан Қозоғистон, Россия, Хитой ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг товарлари номенклатураси ва экспорти ҳажми ҳақида ёзма маълумотни мунтазам тақдим этиб боришини қайд этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон томони экспорт қилиш учун имтиёзли тарифлар бўйича Қозоғистон томони билан музокаралар ўтказишга ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон томони юкларни ташиш бўйича Афғон тарафига тавсия этилган экспедитор компаниялар рўйхатини тақдим этади. Юқоридагиларни инобатга олиб, эришилган келишувларни амалга ошириш учун афғон томонига 1520 стандарти тақдим этилди. Афғон томони яқин келажакда темир йўл қурилиши лойиҳаларида 1520 стандарт бўйича ишлашга тайёрлиги тўғрисида расмий хабар юборишини билдирди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024