Тошкент вилоятида бир сутка ичида 2000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди
Тошкент вилояти ҳудудида белгиланган тезликка риоя қилиш юзасидан олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, 2019 йилнинг 18 июль куни сутка давомида вилоят ҳудудига ўрнатилган тезликни автоматик равишда аниқловчи мосламалар томонидан 2000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди.
Жумладан, ушбу бир суткада қайд этилган қоидабузарликлар таҳлил этилганда, айрим давлат рақам белгиси бўлган енгил транспорт воситалари 2 ва ундан ортиқ маротабадан белгиланган тезликка риоя қилмаганликлари маълум бўлди.
Биргина, “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси жорий йилнинг ўзида 11 маротаба турли-хил кўринишдаги қоидабузарликларни содир этган. “Ласетти” русумли ва “Кобальт” русумли транспорт воситалари охирги вақтда Водий-Тошкент-Водий йўналишида 10-16-маротабадан келиб-кетганликларини кўриш мумкин.
Бу ва бу турдаги ҳайдовчилар йўловчи ташишни касб қилиб олиб, пулни кетидан қувиб, дам олмасдан қатновларни амалга ошириб, ўзларини ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаётини хавф остига қўймоқдалар.
Мисол учун: 2019 йил 17 июль соат тахминан 06:00ларда, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Д.Н. “Опел Омега” русумли автомашинани Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 4Р7-Тошкент ҳалқа автомобиль йўли орқали Зангиота тумани томонига ҳаракатланиб кетаётиб, рулда ухлаб қолиб, шу йўлнинг 4-км.да Чирчиқ дарёси кўприги устидан шу йўл орқали бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.И. бошқарувида бўлган WILTON NS34TS русумли автоуловнинг орқа қисмига келиб урилган. Натижада “Опел Омега” русумли автоулов йўловчиси 1997 йилда туғилган А.У. турли хилдаги оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақириб қолади.
Улуғбек Нурмуҳамедов
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси ходими