Ўзбекистон | 11:50
1964
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимига инвестициялар бўйича ўринбосар ва саноат корхоналари бўйича ўринбосар тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.

Мамажонов Жаҳонгир Анваржонович Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Мамажонов

Жаҳонгир Мамажонов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган. Молия ва иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигига эга.

Тайинловга қадар АҚШдаги “JM Group” компаниялари бош директори вазифасида хизмат қилаётган эди.

Кунаров Руслан Рустамович эса Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Руслан Кунаров

Мазкур лавозим Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Тошкент вилояти учун жорий этилди.

Руслан Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислигига эга.

Тайинловга қадар Янгийўл туманидаги “BIO KORM” хусусий корхонасининг Ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида хизмат қилаётган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид