Британиялик Ердан туриб фазовий кеманинг коинот станцияси билан туташувини тасвирга олди
Британиялик Мартин Льюис Ердан туриб “Союз МС-13” фазовий кемасининг Халқаро коинот станцияси билан туташувини тасвирга олди.
“Союз” кемасида ХКСга россиялик Александр Скворцов, америкалик Эндрю Морган ва италиялик Лука Пармитанодан иборат экипаж етиб келди. Эндиликда ХКСда ишлаётган россиялик Алексей Овчинин ва америкалик фазогирлар Ник Хейг ва Кристина Кук билан бирга станцияда 6 киши фаолият олиб боради.
Таъкидланишича, мутахассислиги бўйича муҳандис бўлган британиялик юқоридаги ҳолатни тасвирга олиш учун ўзи яратган қурилмалар, жумладан телескоплардан фойдаланган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, “Союз МС-13” кемасини фазога олиб чиққан “Союз-ФГ” ракетаси парвози тунги Тошкент осмонида кузатилди.
Quickly assembled PIPP video from UK ISS pass at 23.40BST- Soyuz launched this afternoon nearby & just about to dock with ISS!
— Martin Lewis (@SkyInspector) 21 июля 2019 г.
Big, big thanks to @metrolinaszabi for alerting me to this rare imaging opportunity. I salute man's adventures in space on this anniversary @apollo_50th pic.twitter.com/VRrEnugvcD
Мавзуга оид
17:29 / 15.10.2024
ХКС учун ўринбосар: АҚШ компанияси янги космик станция лойиҳасини тақдим этди
16:15 / 12.09.2024
«Союз МС-26» кемасининг Россия ва АҚШдан бўлган экипажи ХКСга етиб борди
14:22 / 28.06.2024
SpaceX ХКСни орбитадан олиб чиқиш учун аппарат қуради
08:40 / 07.06.2024