«Гигантлар» солиқларни пул ишлаб топаётган жойида тўлайди
Google, Amazon вa Facebook каби йирик халқаро компаниялар офислари бошқа давлатда жойлашган бўлса ҳам солиқларни пул ишлаётган мамлакатларда тўлашлари керак. “Катта еттилик” мамлакатлари молия вазирлари ва миллий Марказий банк раҳбарлари айнан шу қарорга келишган, дея хабар бермоқда ru.euronews.com.
“Еттилик” вакиллари хусусий компанияларни минимал солиққа тортиш ҳақида келишиб олишди. Мамлакатлар давлатлар ўртасидаги солиқ борасидаги агрессив рақобат, солиқ демпинги, ва айрим компаниялар томонидан солиқдан қочиш мақсадида ўйлаб топиладиган оптимизацияга чек қўйиш ҳақидаги қарорларини тасдиқлашди”, - дея маълум қилди Франция молия вазири Бруно Лё Мер.
Учрашув иштирокчилари криптовалюталар максимал даражада қатъий назорат қилиниши кераклиги ҳақида келишиб олишди. Вазирлар стейблкоин – волатиллик билан тасдиқланмаган криптовалюталарга алоҳида эътибор қаратишди. Facebook келаси йили муомалага чиқаришни режалаштираётган Либра ҳам ана шундайлар турига мансуб.
“Бугунги кун стейблкоинларни халқаро даражада мувофиқлаштириш йўлидаги қадам бўлди. Гап инновацион концепцияларни ақлсизларча босиш ҳақида эмас, биз технологик ишланмалар учун очиқмиз, стейблкоинлар эса иқтисодий ривожланиш борасидаги имкониятларни тақдим этади. Хавотир учун сабаб йўқ, бироқ огоҳ бўлиш зарур”,-дейди
Германия Федерал банки раҳбари Енс Вайдман
Вазирлар Facebook’ни пуллар ювилишига қарши курашиш борасидаги қонунчиликка риоя этишга чақирди ва интернет-гигантидан транзакциялар хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланувчилар маълумотлари ҳимоясини таъминлашни талаб этди.
Аввалроқ Facebook’нинг рақамли валютаси – либра дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:52 / 11.11.2024