Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси либоси дизайни бўйича танлов эълон қилинди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоасининг экипировкаси ўзгариши кутилмоқда. ЎФА миллий жамоа либоси дизайни юзасидан танлов эълон қилди.
Ташкилотнинг билдиришича, исталган мухлис янги форма дизайнини яратиб, уни ассоциация электрон почтасига юбориши мумкин.
Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассислар томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига миллий жамоа юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади.
«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади. Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси ҳам дейишади. Шундай экан, терма жамоамиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб биламиз», – деб таъкидланган эълон матнида.
Мавзуга оид
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
17:58 / 23.12.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
21:08 / 17.12.2025