Спорт | 09:30 / 21.07.2019
14338
4 дақиқада ўқилади

Халқаро чемпионлар кубоги. «Реал» «Бавария»га ютқазди, «Арсенал» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Халқаро чемпионлар кубогида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Мадриднинг «Реал» клубини ишончли тарзда мағлуб этди. АҚШнинг Ҳюстон шаҳридаги NRG-стэдиумда бўлиб ўтган учрашув немислар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ Корентин Толиссо ҳисобни очди, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади, 67-дақиқада эса Роберт Левандовски жамоасининг иккинчи голини урди, икки дақиқа ўтиб Серж Гнабри ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0.

81-дақиқада «Бавария» бир киши кам бўлиб қолди, Свен Ульрайх майдондан четлатилди.

Ўйин охирида, 85-дақиқада Родриго мадридликларнинг ягона жавоб голини уришга эришди. 

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Фиорентина» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. АҚШнинг Шарлотта шаҳридаги «Банк оф Америка» стадионида 74 минг томошабин қаршисида кечган учрашувда лондонликларнинг ёш футболчилари ўзларини кўрсатишди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасида Эдвард Нкетиа ўйиндаги биринчи голни урди. Иккинчи бўлиб бошида инглизлар клуби ҳужумчиси дублни расмийлаштирди, 89-дақиқада эса Жозеф Уиллок ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Қайд этиш керакки, Нкетиа уч кун муқаддам ушбу турнир доирасидаги илк учрашувда Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозасига ғалаба голини урганди.

«Бавария» биринчи турда «Арсенал»га 1:2 ҳисобида ютқазганди, «Реал» учун эса мюнхенликларга қарши ўйин турнирдаги биринчи ўйин бўлди.

«Бавария» 24 июль куни «Милан»га қарши ўйнайди, «Реал» шу куни «Арсенал»га қарши майдонга тушади, 27 июль куни эса «Атлетико» билан дерби ўйини кутмоқда. Фиорентина» 25 июль куни «Бенфика»га қарши майдонга чиқади.

International Champions Cup 
«Бавария» – «Реал» 3:1
 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 15 Толиссо, 2:0 – 67 Левандовски, 3:0 – 69 Гнабри, 3:1 – 84 Родриго.
Бавария – Нойер (Ульрайх, 46), Киммих, Алаба (Цайзер, 73; Хоффманн, 83), Боатенг, Толиссо (Сингх, 72), Мартинес (Зюле, 46), Саншеш (Павар, 46), Алькантара (Горетцка, 59), Коман (Дэвис, 59), Мюллер (Левандовски, 46), Арп (Гнабри, 46).
Реал Мадрид – Куртуа (Навас, 46), Варан (Адри, 46), Рамос (Начо, 46), Марсело (Менди, 46), Карвахаль (Хави, 46), Модрич (Сеоане, 46), Иско (Родриго, 46), Асенсио (Васкес, 46), Кроос (Кубо, 46), Азар (Винисиус Жуниор, 46), Бензема (Йович, 46).
Огоҳлантиришлар: Киммих (51), Горетцка (90).
Четлатиш: Ульрайх (81).

«Арсенал» – «Фиорентина» 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 15 Нкетиа, 2:0 – 65 Нкетиа, 3:0 – 89 Уиллок.
Арсенал – Мартинес (Лено, 46), Женкинсон (Чака, 80), Чемберс (Мхитарян, 63), Монреаль (Мартинелли, 80), Колашинац (Ляказетт, 46), Олайинка (Папастатопулос, 63), Нелсон (Ўзил, 79), Буртон (Томпсон, 80), Мустафи (Медли, 80), Нкетиа (Мэйтленд-Найлз, 80), Сака (Уиллок, 63).
Фиорентина – Дронговски (Терраччано, 46), Терзич (Баэс, 72), Раньери (Миленкович, 72), Венути (Коффи, 84), Чеккерини (Христов, 83), Кастровилли (Журковски, 46), Бенасси (Ганцко, 72), Сапонара (Эссерик, 72), Кристофоро (Белоко, 84), Соттил (Лакти, 84), Влахович (Симеоне, 72).
Огоҳлантиришлар: Сапонара (43), Терраччано (56), Мхитарян (64), Мэйтленд-Найлз (82), Чака (90).

Мавзуга оид