Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларни иссиқда машинада ёлғиз қолдириш мумкинмаслиги антиқа йўл билан тушунтирилди
АҚШнинг Небраска штати миллий метеорология хизмати болалар ва ҳайвонларни нима учун машинада ёлғиз қолдириб кетмаслик кераклигини кўргазмали тарзда тушунтиришга қарор қилди. Бунинг учун машинанинг олд ойнаси остига патнисда печенье хамири қўйилди. Саккиз соат ўтгач печенье тайёр ҳолга келган.
45 дақиқа ўтгач хамир кўтарилишни бошлаган. Бир соатдан сўнг патниснинг ҳарорати 79 даражага етган, печенье эса 67 даражагача қизиган. Автомобилнинг ҳаттоки қуёш тушмайдиган жойлари, мисол учун машинада қолдириб кетилган болалар ўтириши мумкин бўлган орқа ўриндиқлар 48 даражагача қизиб кетган.
Тахминан 6 соатдан сўнг машина қуёш нури унинг олд ойнасига тушадиган қилиб суриб қўйилди ва тажриба давом эттирилди. Бу вақтга келиб печеньелар қизаришга улгуриб, орқа ўриндиқнинг ҳарорати 63 даражагача кўтарилган. 8 соатдан сўнг пишириқ бутунлай тайёр ҳолатга келган, патнис эса 85 даражагача қизиган.
If you are wondering if it's going to be hot today, we are attempting to bake biscuits using only the sun and a car in our parking lot. We will keep you posted with the progress. Stay cool! #newx #iawx pic.twitter.com/cXZgdRIgcK
— NWS Omaha (@NWSOmaha) July 18, 2019
Сўнгги ҳафталарда Американинг ғарбий ва шимоли-шарқий ҳудудларида аномал иссиқ ҳарорат ўрнатилиб, ҳарорат 38 даражагача етмоқда. Шунга қарамай, АҚШ ҳудудида йилига болалар машиналарда қолдириб кетилиши сабабли ўртача 38 бола ўлими қайд қилинади.
Мавзуга оид
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
12:07 / 22.09.2025
Ўзбекистонга олиб кириладиган машиналарни экологик сертификатлаш бекор қилинади
18:13 / 28.08.2025