Жамият | 17:00 / 22.07.2019
27613
1 дақиқада ўқилади
Реклама

“Mashhur-Press” нашриёти клиник ўлим ҳолатидаги 2 ёшли болани қутқариб қолган шифокорни тақдирлади

Фото: Mashhur-Press

Бир неча кун аввал Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор Сергей Владимирович Тобиас клиник ўлим ҳолатида олиб келинган боланинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

“Mashhur-Press” нашриёти ижодий жамоаси шифокорнинг иш жойига борди. Уни болакайнинг ҳаётини сақлаб қолишда ўз вақтида кўрсатган жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома ва нашриётда чоп этилган китоблар тўплами билан тақдирладилар.

Сергей Тобиас каби ўз касбига фидоий шифокорлар юртимиз аҳолисини соғломлаштириш, зарур вақтда профессионал ёрдам кўрсатиш уларнинг доимий муҳим вазифасидир. Нашриёт жамоаси Сергей Тобиас ва унинг мисолида барча фидоий шифокорларнинг келгусидаги шарафли фаолиятларига омад тилайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид