Ўзбекистон | 16:29 / 22.07.2019
5073
2 дақиқада ўқилади

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан дам олиш кунлари қанча фуқарога хизмат кўрсатилди?

Фото: KUN.UZ

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш юзасидан ҳужжат топшириш учун фуқароларни қабул қилиш ва тайёр биометрик паспортларни эгаларига тарқатиш юзасидан ҳафтанинг дам олиш кунлари ҳам соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилганлиги эълон қилинган эди.

Республика ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан жорий йилнинг 20 июль шанба куни 5066 нафар фуқаролардан биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, 4807 нафар фуқароларга биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилди.

21 июль якшанба куни эса 528 нафар фуқаролардан биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиниб, 1982 нафар фуқароларга биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, иш кунларидан ташқари дам олиш кунлари хизмат кўрсатиш келгуси ҳафталарда ҳам давом эттирилишини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълум қилади.

Мавзуга оид