Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volvo двигателдаги носозлик боис бутун дунё бўйича 500 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олади
Volvo концерни двигателининг ёниб кетиш хавфи боис бутун дунё бўйича 507 мингта автомобилини қайтариб олади. Бу ҳақда Local нашри хабар берди.
Нашрнинг ахборот беришича, бу автомобилларнинг ўтказув қувури пластикдан ясалган ва ҳарорат ўзгариши сабабли эриши мумкин.
"Бу бир неча ҳолатларда автомобилда ёнғин юзага келишига олиб келган", - дея Volvo вакили Стефан Эльфстрёмнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда нашр.
Гап 2014-2019 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган V40, V60, V70, S80, XC60 ва XC90 автомобиллари ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Volvo ёнилғи узатиш тизимидаги носозлик туфайли 200 мингдан ортиқ ва юкхона қопқоғидаги электр узатгич носозлиги боис 167 мингта машинасини қайтариб олганди.
Мавзуга оид
07:43 / 26.01.2026
Дунёда биринчи бор: Gemini асосидаги илк электромобил тақдим этилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
12:22 / 11.11.2024
«Ўзбекистон» метро бекатида ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди
20:52 / 05.09.2024