Жорий йилнинг 11 ноябр куни соат 08:48 да «Ўзбекистон» бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибида техник жиҳатдан носозлик ҳолати кузатилган.
Шу боисдан ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда юзага келган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида бу ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган.
Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни манзиллари томон олиб кетган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.















