АҚШ Хитой компаниясига қарши санкциялар киритди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Флоридадаги чиқиши вақтида Вашингтон Хитой компаниясига Эрон нефтини сотиб олгани учун санкциялар киритишини маълум қилди.
Помпеонинг таъкидлашича, Хитой компанияси нефт қабул қилиб АҚШ қонунларини бузган. Давлат котибининг маълум қилишича, санкциялар Эронга максимал босим кўрсатиш кампанияси доирасида киритилган.
АҚШ молия вазирлиги маълумотларига кўра, санкциялар остига Zhuhai Zhenrong Company Limited компанияси ва унинг бош директори Ли Юминь тушган.
Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги Хитой портларининг божхона омборларига танкерлардан миллионлаб баррел нефт туширилаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, бу АҚШ санкцияларига зид эмас, чунки нефт божхона чегарасини кесиб ўтмайди ва импорт ҳақидаги маълумотларда акс этмайди.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
19:40 / 05.11.2024