Илк бор мактаб битирувчилари жамғармаси ташкил этилди
Сирдарё вилояти Боёвут туманида республика умумтаълим мактаблари орасида илк бор мактаб битирувчилари жамғармаси ташкил этилди.
Абу Али ибн Сино номидаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган 1-мактаб интернатида ушбу даргоҳни турли йилларда тамомлаган битирувчилар ташаббуси билан мактабни ривожлантиришга йўналтирилган жамғарма фаолияти йўлга қўйилди.
Жамғарма иқтидорли, билимли ўқувчиларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни турли мусобақаларда фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш, имкониятлари етарли бўлмаган ўқувчи ва талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш, ўқитувчиларнинг меҳнатига яраша қўшимча рағбатлантириш, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ёрдам беришни мақсад қилади.
Жамғарма мазкур таълим муассасасини битириб кетган 400га яқин битирувчиларни ўзида жамлаган.
Битирувчилар жамғармаси йўл харитасида ўқув жараёни учун жиҳозлар харид қилиш, иқтидорли ўқувчилар учун махсус стипендия ташкил этиш, кам таъминланган оилалар фарзанди бўлган ўқувчиларнинг бадал пулларини тўлаб бериш кабилар ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, мактаб интернатнинг кутубхонасини илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш мақсадида битирувчилар томонидан эълон қилинган “Ўзим ўқиган мактабимга китоб туҳфам” акцияси доирасида қисқа муддат мобайнида 700 га яқин китоблар тўпланишига эришилди.
Акция якуни бўйича жамланган китоблар навбатдаги ўқув йили бошида топширилади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 321-сон қарори билан "Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармаси тўғрисида низом" тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
09:52 / 19.07.2024
Россияда Карнеги жамғармаси «номақбул ташкилот» деб тан олинди
08:42 / 20.06.2024