Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул Трампдан Афғонистондаги уруш тўғрисида айтган сўзлари учун изоҳ талаб қилди
Афғонистон ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампни Афғонистондаги урушни бир неча кун ичида тугатиши мумкинлиги тўғрисидаги сўзларини изоҳлаб беришга чақирди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
"Афғон халқи бирор хориж давлати унинг тақдирини ҳал қилишига йўл қўймаган ва йўл қўймайди. Биз АҚШнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз, аммо мамлакат тақдири хориж етакчиларининг афғон раҳбарияти иштирокисиз учрашувида белгиланиши мумкин эмас", - дейилади мамлакат президенти маъмурияти баёнотида.
Баёнотда айтилишича, Афғонистон ҳукумати Вашингтондан Трампнинг позицияси бўйича изоҳ кутади.
Трамп 22 июлда Оқ уйда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашиб, унга “бу урушни бир ҳафтадаёқ юта олишини, фақат “10 млн одамни ўлдиришни истамаслигини” айтган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026