Тошкентда “Вақфмед” дорихонаси ташкил этилди
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” масжиди ҳудудида “Вақфмед” дорихонаси ташкил этилди. Бу ҳақда фонд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу вақф мулки бўлган дорихонанинг очилиш маросими жорий йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халиловлар иштирок этишди.
Вақф дорихонасида юздан ортиқ номдаги дори маҳсулоти келтирилган бўлиб, уларнинг тури кундан-кун кўпайишда давом этади. Дорихона замонавий ҳисоб-китоб техникаси билан таъминланган бўлиб, савдо жараёнини аниқликда олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.
“Вақфмед” дорихоналар тармоғи Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ташкил этилиши Фонд томонидан режалаштирилган бўлиб, ушбу тармоқлардаги савдо-сотиқдан тушган маблағ вақф мулкини тасарруф этиш ва хайрия ишларига йўналтирилади. Дорихоналар “Ислом қуввати. Ватан равнақи. Халқ манфаатлари учун” шиори остида ўз фаолиятини юритади.
Мавзуга оид
20:33 / 25.11.2024
Қиммат сотилган дориларнинг пули харидорларга қандай қайтариляпти?
07:08 / 30.08.2024
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
19:12 / 04.07.2024
Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий буюмлар учун нарх чеклови олиб ташланади
09:54 / 06.06.2024