Валентина Матвиенко кузда Ўзбекистонга ташриф буюради
Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришда парламентларнинг ўрни ва аҳамияти ҳам тобора ошиб бормоқда.
Учрашувда жорий йилнинг кузида Федерал Мажлис Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко бошчилигида Россия Федерацияси парламенти юқори палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Жумладан, Олий Мажлис Сенати делегациясининг 2018 йил ноябрда Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, шунингдек Олий Мажлис Сенати ҳамда Федерал Мажлис Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг мажлиси ўтказилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
23:51 / 16.01.2025
«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ғолиблари тақдирланди
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:03 / 25.11.2024