Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
23 апрель куни Барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Парламент комиссиясининг ҳамраиси, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Фото: senat.uz
Мажлисда барқарор ривожланиш соҳасидаги 15-миллий мақсади доирасида ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг емирилишини ва биохилмахилликнинг йўқолишини тўхтатиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ўтган йилда республикада экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 220 минг гектар майдонда, асосан чўл ҳудудларида дарахтзорлар яратилди. Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида денгизнинг қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида жами 253 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилган. Чўл, тоғолди ҳудудларида эрозияни ва ерларни деградацияга учрашининг олдини олиш мақсадида 2900 гектардан ортиқ майдонда ҳимоя ўрмонзорлари, 134 та шаҳар ва тумандаги 347 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилди.
Шунингдек, мажлис давомида Сурхондарё вилоятида ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланиш ва ер емирилишига қарши курашиш ҳамда биохилмахилликни сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Хусусан, вилоятдаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон билан қопланган майдон қарийб 2800 гектарга кенгайтирилган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022–2025 йилларда ўрмон хўжаликларидаги кўчатхона ва ниҳолхоналарда 39 млн дан зиёд кўчат ва ниҳол етиштирилган. Каттақум массивидаги қумликларда 4 218 гектар ер майдонига саксовул ва черкез ниҳоллари уруғи сепилган.

Шу даврда 4811 км очиқ ва 701 км ёпиқ коллектор тармоқлари, 141 та гидротехник иншоот, 770 та кузатув қудуғи таъмирланган, 17 та гидротехник иншоот ва 60 та кузатув қудуғи қайта қурилган.
Мазкур тадбирлар натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, вилоят бўйича шўрланган майдонлар 93,8 минг гектардан 90,1 минг гектаргача камайтирилган, бу эрозия ва деградациянинг олдини олишга сезиларли таъсир кўрсатган.

Шу билан бирга, мажлисда тизимли муаммолар мавжудлиги ҳам қайд этилди. Жумладан, мелиорация объектлари ва қишлоқ хўжалиги ерларини шамол ҳамда сув эрозиясидан ҳимоя қилиш мақсадида иҳота дарахтзорлари барпо этиш ишларини жадаллаштириш, генетик ресурслардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Мажлис якунида Парламент комиссиясининг тегишли қарори, республика ҳамда Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) қабул қилинди ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар зиммасига уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур вазифалар юклатилди.

Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026