“Вақф” фонди зиёратгоҳга ичимлик суви олиб бормоқда
Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдани тўғри англаган инсон бу ишлар қанчали савобли эканини англайди. Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вақф мулкларини тасарруф этиш, кўмакка муҳтож ёки тиббий муолажа учун маблағ талаб этиладиган беморлар учун акциялар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг июль ойида Фонд томонидан Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига ичимлик сувини етказиш мақсадида хайрли ишга қўл урилди.
Ҳозирда 4 километр масофага қувурларни ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунларда Фонд бошқарув раҳбари Искандар Халилов Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, ушбу зиёратгоҳга ичимлик суви қувурларини ётқизиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Фонд раҳбари мўмин-мусулмонлар ҳаётини енгил қилиш, уларга сув етказишдек савобли ишларда иштирок этаётганлар учун Аллоҳ таоло ҳузурида улкан ажрлар борлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу хайрли ишларда қатнашганлар, ҳомий тадбиркорлар, ҳомийлик қилган барчанинг ҳаққига дуо қилинди.
Мавзуга оид
19:13 / 18.01.2023
2022 йилда «Вақф» фонди томонидан 11,5 млрд сўм хайрия сифатида сарфланди
17:18 / 18.01.2023
«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди
15:48 / 02.01.2021
«Вақф» фонди эҳсонларни Қорбобо ёрдамида тарқатган Қумқўрғон тумани ҳокимлиги масъулларини бефаросатликда айблади
17:14 / 11.12.2020