«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Тайинлов ҳақда 18 январь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинган. Зиёвуддин Мирсодиқов 2020 йилнинг ноябридан буён фондга раҳбарлик қилиб келган Яҳё Абдураҳмонов ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Зиёвуддин Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги «Турсунмат қори», «Эски Тошкент», Андижон вилоятидаги «Жиддаи Муборак», Тошкент шаҳридаги «Юнусобод-Оқ тепа» каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган.
Шунингдек, «Саййид Муҳйиддин Махдум» ва «Кўкалдош» мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
-
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
Жаҳон | 16:26
-
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

19:13 / 18.01.2023
2022 йилда «Вақф» фонди томонидан 11,5 млрд сўм хайрия сифатида сарфланди

15:48 / 02.01.2021
«Вақф» фонди эҳсонларни Қорбобо ёрдамида тарқатган Қумқўрғон тумани ҳокимлиги масъулларини бефаросатликда айблади

17:14 / 11.12.2020
Музаффар Комилов «Вақф» фондининг шаффофлиги ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди

15:38 / 19.11.2020