Ҳудудий электр тармоқлари: Янги тизим туфайли бир тумандан йиғим 1 млрд сўмга ошган
Бугун, 24 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Жамият томонидан айни пайтгача 24та туман ва шаҳарларида 950 мингдан зиёд замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилган.
Йил якунига қадар 2,5 миллиондан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлса, 2020 йил якунига бориб 7 миллиондан ортиқ истеъмолчининг барчаси ушбу тизимга тўлиқ уланиши таъминланади.
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда ва ҳар бир истеъмолчига жамият маблағлари ҳисобидан ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда.
«Бу маблағ ким томонидан қопланади?», деган саволга АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Феруз Қурбонов шундай жавоб берди: «Бу тизим орқали биз кўплаб йўқотишларнинг олдини оламиз, тўлов маданиятини кучайтирамиз. Масалан, аҳолиси ва тизим жорий қилингунга қадар тушуми бир хил – 3,5 млрд сўм бўлган Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари солиштирилса, АСКУЭга ўтилаётган Юнусобод туманида тушумлар ҳар ой 1 млрд сўмга кўпроқ бўлмоқда. Бундан ташқари, АСКУЭ тизимидан фойдаланаётган истеъмолчи ҳар бир киловатт учун тўлаган маблағнинг 15 сўми жамият томонидан бу маблағларни қоплаш учун ишлатилади.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024