Жамият | 12:43 / 24.07.2019
9566
2 дақиқада ўқилади

ИИББ: Жомий бозори атрофидаги йўллар тартибга келтирилди

18 июль куни «ИИББ: Халқ билан мулоқот» гуруҳига «Alex Montana» исмли фойдаланувчи мурожаат қилган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

У Жомий бозори яқинидаги йўлларни тартибга келтириш юзасидан чоралар кўриш ҳақида сўраган.

- Жомий қурилиш бозори яқинидаги йўлларни тартибга келтириш бўйича чоралар кўришингизни сўрайман. Нима учун у ерда автоматлаштирилган кузатув тизими ўрнатилмайди? Баъзида у ердан ўтиб кетиш жуда қийин, автомобилларни хоҳлаган жойларида қолдиришади, - дея ёзган у.

Ўз навбатида, бошқа фойдаланувчилар ҳам мурожаат муаллифини қўллаб-қувватлашган.

ИИББ маълум қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди. 22 июль кунидан Олмазор туманидаги Жомий қурилиш бозори атрофидаги йўллар ЙПХ инспекторлари томонидан назоратга олинди. Тирбандликлар тўлиқ бартараф этилиб, транспорт воситаларининг эркин ҳаракати таъминланди. 

Ушбу йўналиш бўйича ишлар давом этмоқда. Автоматлаштирилган камераларни ўрнатиш билан боғлиқ мурожаат ҳам эътиборга олинди ва тез орада кўриб чиқилади, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид